Американинг икки нафар юқори мартабали ҳарбий расмийлари Афғонистонга сафар қилди
АҚШнинг ҳарбий иштирокининг давом этиши, икки томонлама муносабатларни кенгайтириш, нотинчликларнинг давом этиши, Толибон гуруҳининг Афғонистон хавфсизлик кучлари билан тўқнашувига доир мавзулар Жеймз Мэтиснинг Афғонистонга қилган сафарида кун тартибидан жой олган
Америка армияси бирлашган штаб бошлиғи ва мудофаа вазири олдиндан эълон қилмасдан Афғонистонга сафар қилди.
Ройтерз ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, АҚШнинг ҳарбий иштирокининг давом этиши, икки томонлама муносабатларни кенгайтириш, нотинчликларнинг давом этиши, Толибон гуруҳининг Афғонистон хавфсизлик кучлари билан тўқнашувига доир мавзулар Жеймз Матиснинг Афғонистонга қилган сафарида кун тартибидан жой олган.
АҚШ мудофаа вазири Жеймс Мэтис ва АҚШ армияси бирлашган штаб бошлиғи Жозеф Донфорднинг Кобулга сафар уюштириши маълум қилинди.
Ушбу иккала америкалик ҳарбий расмийларнинг Афғонистонга сафар қилишларидан олдин, ушбу мамлакатда Америка ҳарбийларининг жойлашиб олишлари Афғонистонда нотинчлик келтириб чиқарди ва қирғин келтирувчи ҳаракатларга суръат бағишлади.
Минтақа экспертларининг таъкидлашича, ишғолгарлар минтақадан чиқиб кетишса, тинчлик ва барқарорлик ўрнатилади, акс ҳолда нотинчликлар давом этаверади.