Трампнинг Фаластин халқига қарши душманона сиёсатларининг давом этиши
Фаластин исломий муқовамат ҳаракати Ҳамас Америка қўшма штатларининг Қудсда жойлашган Фаластинга қарашли шифохоналар ва даволаниш муассасаларга молия ёрдамларнинг тақдим этилишини тўхтатиш ҳақидаги қарорига муносабат билдирди
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.
Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини мен эътиборингизга ҳавола этаман.
Бугунги суҳбатимиз "Трампнинг Фаластин халқига қарши душманона сиёсатларининг давом этиши”га доир мавзуга бағишланади.
Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.
Фаластин исломий муқовамат ҳаракати Ҳамас Америка қўшма штатларининг Қудсда жойлашган Фаластинга қарашли шифохоналар ва даволаниш муассасаларга молия ёрдамларнинг тақдим этилишини тўхтатиш ҳақидаги қарорига муносабат билдириб, АҚШ давлатининг ушбу чораларини Аср муомаласи деб номланган лойиҳа учун Вашингтоннинг бефойда ва самарасиз уринишларининг натижаси деб атади. Америка қўшма штатлари президенти Доналд Трамп Фаластин халқига қарши олиб бораётган ўзининг душманона сиёсатлари давомида АҚШнинг Қудсдаги Фаластин шифохоналарига 20 миллиард доллар миқдорида ажратилган молиявий кўмакларини ва кредитларини беришни тўхтатиб қўйди. Шунингдек, АҚШ давлати 1-сентябрдан бошлаб Фаластин қочқинларига иш топиб бериш ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш агентлигига ҳар қандай молиявий кўмакларни тақдим этилишини тўхтатиб қўйди. Америка ташқи ишлар вазири яқинда Твиттердаги саҳифасида шундай ёздики, АҚШ ўтган 24 йил мобайнида Фаластин халқига 6 миллиард доллардан кўпроқ молиявий ёрдам кўрсатган.
Мазкур даврда Вашингтон давлатининг Фаластинга қаратилган сиёсатларини ўрганиб чиқиш натижалари шуни кўрсатмоқдаки, Америка ўзининг ушбу арзимас молиявий ёрдамлари билан, Сионистларнинг Фаластин халқига қарши мақсадларини рўёбга чиқариш учун фойдаланди. Сионистик режим Америка қўшма штатларидан энг кўп молиявий ёрдамларни олади. Ушбу режим йилига 3 миллиард долларни АҚШдан қайтармаслик шарти билан қабул қилиб олади. Шунингдек, Америка ўнлаб миллиард доллар молиявий кредитларни имтиёзли тарзда Сионистик режимга тақдим этади. Доналд Трампнинг давлати кўп йиллар давомида Сионистик режимга йирик миқдордаги молиявий кўмакларни тақдим этиб келишига қарамай, Фаластинга бериб келаётган арзимас ёрдамларини тўхтатиб қўйди. Танқидчилар нуқтаи назари билан, ушбу мавзу Оқ уйнинг Фаластин ва Сионистларни муросага келтириш сиёсатларининг ижро этилишида, кун тартибига қўйилди. АҚШнинг ушбу қарори минтақада тинчлик ўрнатилиши учун кўмак бериш бўйича Американинг омма афкорини чалғитиш иддаоларига қарамай, Фаластин халқига янада жиддийроқ зарар етказди. Франциянинг ахборот агентлиги сайтларидан бири, Американинг Аср муомаласи деб аталган муросага келтириш лойиҳасининг ижро этилиши ҳақида хабар бериб шундай ёздики, ушбу режадан кўзланган мақсад Фаластин масаласини бутунлай йўққа чиқаришдир.
Франциянинг Медя Парт сайти ўз таҳлилида шундай ёздики, Америка қўшма штатлари президенти Доналд Трамп давлатининг Аср муомаласи деб аталаётган мавҳум лойиҳани расман эълон қилиши кечикаётган бўлсада, бироқ ушбу давлат мазкур лойиҳанинг айрим бандларининг ижро этилишини хусусан АҚШнинг Телавивдаги элчихонасини Қудсга кўчириши орқали ва Фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш ва иш топиб бериш агентлигига тақдим этиладиган молиявий ёрдамларни тўхтатиш билан, бошлаб юборди. Медя Парт сайтининг ёзишича, Доналд Трампнинг юқори лавозимли маслаҳатчиси ва куёви бўлмиш Жаред Кушнер ҳамда Трампнинг махсус вакили Жейсон Гринблат, 40 саҳифадан иборат бўлган Аср муомаласи деб аталган лойиҳани йил бошида эълон қилишлари керак эди. Аммо, ушбу иш амалга ошмади. Ваҳоланки, ушбу лойиҳанинг ижроси амалда ўз ишини бошлаган. Америка қўшма штатлари ўзининг ушбу лойиҳасини қўллаш учун, ҳар қандай ахлоқий нормаларни ва инсоний қадриятларга эътибор бермайди.
Ҳатто Фаластин шифохоналарида даволанаётган беморларнинг оғир шароитидан фойдаланиб, аср муоамаласи лойиҳасини амалда татбиқ этишни кўзламоқда. АҚШнинг Фаластин халқига қарши душманона сиёсати Вашингтон расмийларининг гина-кудуратларининг ва адоватининг чуқур илдиз отганидан дарак беради. Негаки, АҚШ расмийлари ушбу кескин чораларни қўллашда ҳеч қандай меъёрни ва чегарани билишмайди ва тан олишмади. Шунингдек улар, ахлоқий нормаларни ва халқаро ҳуқуқ меъёрларини поймол қилиб, Исроилнинг Фаластинга қарши олиб бораётган жирканч жиноятларига ҳамроҳ бўлишмоқда. Ушбу мавзу шуни кўрсатмоқдаки, Американинг Фаластинга қарши ҳаракатлари хатарли ва таҳликали паллага етиб келган. Ҳозирги шароитда жаҳон халқлари ва дунё ҳамжамияти Трамнинг президентлик даврида америкаликлар расмийларнинг ахлоқсизликларининг авж олишига гувоҳ бўлишмоқда. Чунки, америкаликлар фитна ва ғаламизлик билан ҳамда санкцияларни жорий этиш, куч ишлатиш, зўравонлик, оммавий қирғин келтириб чиқарувчи жиноятларни содир этиш каби, бузғунчилик ҳаракатларни амалга оширишни ўзларининг кун тартибларида устувор вазифа қилиб белгилашган.
Шу билан бирга, АҚШ Давлат департаменти 1994 йилдан буён Вашингтонда фаолият юритиб келаётган Фаластинни озод қилиш ташкилотининг ваколатхонаси ёпилиши ҳақида эълон қилди. Фаластинда ушбу қарор “халқаро тизим”нинг Исроил фойдасига “бузилиши”га қадам деб ҳисобланмоқда. Бу ҳақда Фаластинни озод қилиш ташкилоти бош котиби Соиб Орайкат маълум қилди. Унинг таъкидлашича, Вашингтоннинг бундай хатти-ҳаракати Фаластин-Исроил ихтилофининг янада кескинлашувига ва ўз ортидан жиддий сиёсий оқибатларга олиб келади. “Бу хавфли хатти-ҳаракат АҚШнинг Исроил жиноятлари ва Фаластин ери ҳамда халқига ҳужумларини, минтақамиздаги тинчлик ва хавфсизликка тажовузни ҳимоялаш учун халқаро тизимни бузишга тайёрлигини намойиш қилади”, деб қўшимча қилган Орайкат. “Биз фаластин халқи ҳуқуқлари сотилмаслигини, АҚШнинг таҳдид ва қўрқитишига ён бермаслигимизни тасдиқлаймиз. Биз озодлик, адолат ва мустақиллик учун қонуний курашимизни, барча имкони бор сиёсий ва ҳуқуқий воситалар билан давом эттирамиз”, деб таъкидлаб ўтган Фаластин вакили. Ҳозирда АҚШ Исроилни Фаластин билан қарама-қаршиликда фаол қўллаб-қувватламоқда.
Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.