Россияда пичоқ билан одамларга ҳужум қилинди
сентябр 11, 2018 18:31 Asia/Tashkent
Россиянинг Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Россия пойтахти Москвада пичоқ билан қилинган ҳужум оқибатида икки кишини жароҳат олгани ҳақида хабар қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Россиянинг Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тарқатган хабарида кеча Грузия фуқароларидан бири Москва метросидаги Курская бекатида икки кишига ҳужум қилди ва бу ҳужумда ҳар икки шахс жароҳаланди деб эълон қилди.
Грузиялик фуқаро бундан олдин ҳам жиноят содир этганлиги туфайли 11 йилга қамалган эди.
Бу ҳужум сабаблари ўрганилмоқда.
Россия полицияси эса бу ҳужумниг террористик моҳиятга эга бўлгани борасида хабар тарқатмаган.