Савдо уруши дунё иқтисодиётини ағдар-тӯнтар қилмоқда
Fitch Халқаро рейтинг агентлиги дунё иқтисодининг 2019 йилдаги ўсиш суръатини 3,2 фоиздан 3,1 фоизга туширди. Бунга Хитой ва АҚШ ўртасидаги савдо урушининг авж олиши сабаб бўлган.
Савдо уруши энди ҳақиқатга айланди. Куни кеча АҚШнинг Хитойдан импорт қилинувчи товарларга 200 миллиард долларга тенг бож жорий қилиши эса дунё иқтисодий ўсишида ўзининг салбий натижасини кӯрсатди, деди юқори малакали иқтисодчи Брайан Култон.
Унинг фикрича, дунё иқтисодининг бу йилги ўсиши 3,3 фоизлигича қолган. Қисқа муддатли иқтисодий ўсишдан умид қилиш ҳамон сақланиб турибди.
АҚШ 17 сентябрь куни Хитойдан импорт қилинувчи товарларга 200 миллиардга тенг бож жорий қилди. Хитой ҳам бунга жавобан 51 миллиардга тенг бож жорий қилди.
Таҳлиллар Хитойнинг бу йилги иқтисодий ўсиши аввал айтилганидек 6,3 фоиз эмас, 6,1 фоиз бўлишини кўрсатган. АҚШ иқтисодининг йиллик ўсиши 2,9 фоиз бўлади. Евроҳудуд ялпи ички маҳсулотининг ўсиши бўйича тахминлар аввалги 2,3 фоиздан 2 фоизга тушиб қолган.