сентябр 24, 2018 17:11 Asia/Tashkent
  • НАТО ҳарбийлари
    НАТО ҳарбийлари

ОАВ Афғонистондаги НАТОнинг 350 нафар ҳарбийларини ўз ватанига қайтаб кетгани ҳақида хабар тарқатишмоқда.

АҚШ ҳарбий масъулларига таяниб, Стрип ахборот агентлигининг хабар қилишича, Афғонистонни тарк этган бу ҳарбий кучлар  бир йил олдин Кобул шаҳри хавфсизлигини таъминлаш,  ҳамда Афғонистон армияси ҳарбийлари ва маҳаллий қуролли кучларга ҳарбий таълим бериш учун сафарбар этилган НАТО кучларининг бир қисми эди.

Эндиликда  19 мингдан ортиқ хорижий ҳарбий кучлар НАТО миссияси чорчубасида хавфсизликни таъминлаш баҳонаси билан Афғонистонда жойлаштирилган.

Бу ҳарбий кучларниг 16 минг нафарини АҚШ ҳарбий кучлари ташкил этади.

Афғонистон масъуллари ва халқининг фикрича,  АҚШ ва НАТОга аъзо мамлакатлар ҳарбий кучларини терроризмга қарши курашни баҳона қилиб 2001 йили Афғонистонни ишғол этгани, Афғонистон инфратузилмалари нобуд этилиши,  гиёҳванд моддарлар контрабандаси янада ошиши ва минглаб тинч аҳолини қурбон бўлишидан бошқа ҳеч қандай натижа келтирмаган.

Ёрлиқ