БМТ Бош котиби: Жаҳон ҳамжамияти ва БМТни улкан муаммолар кутмоқда
https://parstoday.ir/uz/news/world-i37959-БМТ_Бош_котиби_Жаҳон_ҳамжамияти_ва_БМТни_улкан_муаммолар_кутмоқда
БМТ Бош котиби Антонио Гуттериш бу халқаро ташкилотнинг 73-ялпи йиғилишида жаҳон ҳамжамияти ва БМТни улкан муаммолар кутаётгани ҳақида хавотир билдирди
(last modified 2026-04-12T10:45:54+00:00 )
сентябр 25, 2018 17:31 Asia/Tashkent
  • БМТ Бош котиби: Жаҳон ҳамжамияти ва БМТни улкан муаммолар кутмоқда

БМТ Бош котиби Антонио Гуттериш бу халқаро ташкилотнинг 73-ялпи йиғилишида жаҳон ҳамжамияти ва БМТни улкан муаммолар кутаётгани ҳақида хавотир билдирди

ИРНА ахборот агентлигининг хабарига кӯра 73-ялпи йиғилишнинг очилиш маросимида сӯзлаган   БМТ Бош котиби Антонио Гуттериш изҳор қилди:

--Дунё давлатлари ӯртасидаги  ишонч орадан кӯтарилиб, ӯзаро ҳамкорлик тобора қийинлашмоқда.

--Иқлим ӯзгариши яқин келажакда жуда катта муаммоларни келтириб чиқаради, шу сабабли Париж Келишувига амал қилиш керак.

--Глобал исиш жараёни ӯзининг авж нуқтасига етган. Дунё давлатларининг раҳбарлари жиддий чоралар кӯришмаса, келгуси икки йил давомида улкан хавф-хатарга дуч келишимиз мумкин.

У шунингдек илова қилди: глобал хавф-хатарларга қарши курашишнинг ягона йӯли биргаликдаги муштарак ҳаракатдир.