Украиналик психиатор тобутда даволаш услубини топди
(last modified Wed, 26 Sep 2018 09:03:19 GMT )
сентябр 26, 2018 14:03 Asia/Tashkent
  • Украиналик психиатор тобутда даволаш услубини топди
    Украиналик психиатор тобутда даволаш услубини топди

Украиналик психиатор ўз беморларини муолажа қилиш давомида уларни тирик дафн этади. Бундан кўзланган мақсад эса, беморларга шодлик ва хурсандчилик бағишлашдир. 

Андро Зилвитро ўз беморларини дафн этишдан олдин, даволашнинг бир жараёни сифатида тобутга ётқизади. Ушбу ғаройиб даволаш услуби натижасида,

Украина шимолидаги Киевга яқин бўлган ўрмондаги қишлоқда бир киши 12 қабр ва бўш тобут топади ва полицияни ушбу ишдан хабардор қилади. 

Полиция ҳам ушбу иш юзасидан суриштирув ишларини олиб борди ва  Андро Зилвитрони суроққа тутиб тергов қилди. У мазкур тобутларни беморларни даволаш учун ишлатишини айтган ва ҳозирга қадар ўн нафардан кўпроқ беморни ўрмонга олиб борганини ва уларни икки соат тобутда ухлатганини ҳам тан олди.

Украиналик психиатор беморларни тузатиш учун бир беморни қабир ичида тобутга солиб даволаётгани ҳақида фильмни суратга олиб ижтимоий тармоқларда ҳам тарқатган. 

Қабр ичида беморнинг нафас олиши учун труба ҳам ўрнатган.