БМТ ялпи мажлиси: Трампнинг заҳархандаси ва Нетаняхунинг кӯзбойламачилиги
(last modified Sat, 29 Sep 2018 06:59:19 GMT )
сентябр 29, 2018 11:59 Asia/Tashkent
  • БМТ ялпи мажлиси: Трампнинг заҳархандаси ва Нетаняхунинг кӯзбойламачилиги

БМТ ялпи мажлисида бугунги дунёга таҳдид солиб турувчи юзлаб ядровий каллакчага эга бӯлган, аммо АҚШ ҳимоясида бирор-бир халқаро ташкилотга ҳисобот бермайдиган сионистик режим бош вазири ӯзига хос комедия кӯрсатди.

Сионистик режимнинг бош вазири Бенямин Нетаняху пайшанба куни БМТнинг йиллик  ялпи  мажлисида Эроннинг ядровий дастури масаласида фикр билдириб, қандайдир бир фотосуратни намойиш қилганча, "Эрон Теҳрон жанубидаги махсус минтақада ӯзининг ядровий фаолиятларини яширин равишда давом эттиряпти", --дея иддао қилди.

Дарвоқе,  васвасага берилган сионистик режим бош вазирининг аллақандай расмларни кӯрсатиб, Эронга ва унинг тинч йӯлдаги ядровий фаолиятларига қарши  сафсата сотиши одатга айланган. Натаняху жорий йилнинг 30 апрел куни ҳам бир неча фотосурат, диск ва варақаларни кӯрсатиб, Эрон яширин равишда атом қуроли ишлаб чиқариш фаолиятини давом эттиряпти, дея иддао қилганди. Нетаняхунинг бу комедияси АҚШ президенти Доналд Трампнинг Баржом дастуридан чиқишига туртки бӯлди.

Трампнинг Баржомдан чиқиши ва Американинг халқаро миқёсда яккаланиб қолишидан 4.5 ой ӯтгач жаҳон ҳамжамияти Эроннинг бу соҳадаги ӯз масъулиятларига тӯла амал қилганини эътироф этиб, Баржомни қӯллаб-қувватлашларини баралла айтишмоқда. Мамлакатларнинг ядровий фаолиятларини назорат қилувчи ягона салоҳиятли халқаро орган  Атом Энергияси бӯйича халқаро агентлик 12 маротаба ӯз ҳисоботларида Эроннинг Баржомга содиқ қолаётганини тасдиқлаган.

Трампнинг шовқин-сурони ва Нетаняхунинг кулгили намойишларидан мақсад Эронни халқаро майдонда яккалантиришдан иборат. Бир неча кун бурун Трампнинг Эрон ҳақидаги ва ӯзининг муваффақиятлари тӯғрисидаги гапларини БМТ ялпи мажлисининг қатнашувчилари аччиқ заҳарханда билан кутиб олишди. Бу масхаравозликдан сӯнг Трам БМТ Хавфсизлик Кенгашида ҳам таҳдид йӯли билан европаликларни Эрондан узоқлашишга чақирди.  Аммо Хавфсизлик Кенгашининг 15 доимий ва доимий бӯлмаган аъзоларидан 14 таси Баржомни қӯллаб-қувватлади. Натижа аксинча бӯлиб чиқди: Эрон эмас, балки Трамп ва унинг Америкаси яккаланиб қолди.

Американинг "Тайм" нашрияси бу мавзуни шундай хулосалади: "Трамп давлатининг БМТда Эронни яккалантириш тӯғрисидаги сай-ҳаракати тескари натижа берди". Бу машҳур нашрия Трампнинг Хавфсизлик кенгашидаги Эронга қарши ғазабли ва ғаразли нутқи   ӯта муваффвқиятсиз чиққанини қайд қилиб ёзади: "Трамп сӯзларини тугатиши билан аксари давлатлар Американинг Баржом дастуридан чиқишини танқид қилишга киришишди".

Трампнинг шовқин-сурони ва Нетаняхунинг фақат Америка ва Исроил вакиллари томонидан қарсаклар билан кутиб олинган БМТ ялпи мажлисида сӯзлаган нутқи жараёнида кӯрсатган  кулгили намойишлари жаҳон ҳамжамиятини чалғита олмайди. Исроилнинг ядровий қуроллари дунё учун жиддий таҳдиддир. Бу қилмишлари билан Трамп ва Нетаняху мақсадга эришолмайдилар, албатта.

 

Ёрлиқ