Покистоннинг янги бош вазири Навоз Шарифнинг қутосларини сотди
Покистон бош вазири Имрон Хон давлати ўтказган ким ошди савдосида мамлакат собиқ бош вазирлик идорасининг 8 қимматбаҳо қутосларини сотиб, пулини давлат хазинасига ўтказди.
Покистон ОАВига кўра, бу қутослар Покистондаги Бош вазирлик идорасида сақланган.
Айрим бошқа хабарларга биноан, бу қутослардан соғилган сут собиқ бош вазир Навоз Шариф ва унинг оила аъзоларига топшириларди.
Қутослар 18 минг 700 долларга сотилгани айтилади.
Айтиш керакки Имрон Хон сайлов рақобатлари даврида Покистондаги коррупцияга қарши курашни кучайтиришга ваъда берганди. У тежамкорлик сиёсатлари чорчубасида Навоз Шариф давлатига тегишли бу қутосларни сотиш қарорига келди.
Бундан олдин Покистон Бош вазири Имрон Хон тежамкорлик иқтисодий сиёсатларини амалга оширишда мамлакат Бош вазирлик идорасининг ўта қимматбаҳо 70 автомашинасини ким ошди савдосига қўйганди.