Эрон Суриядаги террорчилар позициясига ракета зарбаси берди. Россия сиёсатчиларининг муносабати
(last modified Mon, 01 Oct 2018 15:29:49 GMT )
октябр 01, 2018 20:29 Asia/Tashkent
  • Эрон Суриядаги террорчилар позициясига ракета зарбаси берди. Россия сиёсатчиларининг муносабати
    Эрон Суриядаги террорчилар позициясига ракета зарбаси берди. Россия сиёсатчиларининг муносабати

Эрон авиаҳужуми оқибатида кўплаб террорчилар йўқ қилинди.

Эрон Суриянинг Фурот дарёси соҳилидаги жойлашган Ахвозда теракт ташкилотлари жойлашган ҳудудга ракета зарбасини берди.

Маълумотларга кўра, ҳужум оқибатида кўплаб террорчилар йўқ қилинди. Кутилган жавоб. Халқаро ишлар бўйича  Россия кенгаши эксперти, сиёсатчи Никита Смагиннинг сўзларига кўра, терактга қарши Теҳрон жавоб бериши кутилган ҳодиса эди.

“Бир томондан, бу ерда Эрон ички сиёсий мақсадларни ҳал қилмоқда. Яъни ўз аҳолисига ҳужумга қарши жавоб бераётганини намойиш қилмоқда”, - деди у.

Иккинчи томондан эса, Теҳрон жаҳонга бундай ҳаракатларга жавоб беришга тайёр эканлигини кўрсатмоқда. “Учинчи томондан Эрон ўзида ракета салоҳияти борлигини эслатди. Бу минтақадаги барча рақибларига ўзига хос сигналдир”, - дея фикр билдирди эксперт.

Аҳвоздаги теракт. Сентябр якунида Эроннинг Ахвоз шаҳрида ҳарбий парад чоғида отишма бошланади. Сўнги маълумотларга кўра, унда 25 нафар киши шаҳид бўлади ва олтмишдан ортиқ инсонлар жароҳатланди.

Бу амалга жавобгарликни Саудия Арабистони билан боғлиқ бўлган “Ахвоздаги араб ватанпарвар демократик ҳаракати” ўз зиммасига олди. Икки кундан сўнг Эронда бу ҳужумга алоқадор бўлган йигирма икки киши қўлга олинди.

Эрон исломий иниқлоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари ушбу теракт ортидан “АҚШ раҳбарлигида ҳаракатланаётган давлатлар” туришини айтган эди. 

Россия Эрон халқига ҳамдарлик исҳор этганди. Владимир Путин терроризмга қарши курашиш борасида ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини тасдиқлади. Ўз навбатида сенатор Алексей Пушков “терроризм – бизнинг умумий душманимиз” дея фикр билдирди.

Ёрлиқ