Съёмка вақтида туянинг журналистларни топташига оз қолди (видео)
(last modified Tue, 02 Oct 2018 07:51:16 GMT )
октябр 02, 2018 12:51 Asia/Tashkent

Кенияда телекўрсатувни суратга олиш жараёнида бирдан қутуриб кетган туя тележурналист Туку Кариуки (Thuku Kariuki) ва унинг ёрдамчисини босиб кетишига бир баҳя қолди, деб хабар берди Darakchi нашри.

Ҳодиса Самбуру қўриқхонасида, ҳар йили ўтказиладиган туялар пойгасини суратга олаётганда рўй берган. Журналистлар туя минган ҳолда видеога тушмоқчи бўлган.

Чўккалаб турган туянинг устига минаётганда, жонивор шаҳд билан ўрнидан туриб, устидаги журналист ва унинг ёрдамчисини ирғитиб юборган.

Ўзи эса ҳуркиб кетганидан суратга олиш майдончасидан қочиб кетган.

Ёрлиқ