Жорий йилнинг физика бўйича Нобель мукофоти ғолиблари аниқланди
октябр 02, 2018 15:14 Asia/Tashkent
Физика бўйича Нобель мукофоти лазер физикаси соҳасидаги кашфиётлари учун Артур Эшкин, Жерар Мур, Донна Стриклэндга берилди.
Бу ҳақда Швеция Қироллик фанлар академиясининг физика бўйича Нобель қўмитаси томонидан сешанба куни эълон қилинди.
Лауреатларни тақдирлаш маросими анъанага кўра 10 декабрь куни ўтказилади.
Айтиш лозимки, 1901 йилдан 2017 йилгача физика бўйича Нобель мукофоти 111 маротаба 206 нафар донишмандга берилган ва улар орасида икки бор ушбу мукофотга сазовор бўлган олим ҳам бор.
Альфред Нобель ўзининг васиятномасида биринчи мукофотни ўзи севган физика фани учун тайинлаган.