Анқара ва Москва илк маротаба рубл билан муомала қилишди
(last modified Thu, 04 Oct 2018 10:20:23 GMT )
октябр 04, 2018 15:20 Asia/Tashkent
  • Анқара ва Москва илк маротаба рубл билан муомала қилишди

Туркия Россиянинг миллий пули билан бу мамлакатдан буғдой сотиб олди.

Россиядаги ЭКО Аналитика Маркази ӯз баёнотида маълум қилишича, Туркия илк маротаба Россиянинг миллий пули билан бу мамлакатдан уч минг тонна буғдой сотиб олди. Маълум бӯлишича, Туркия ҳар бир тонна буғдойни 17 минг рублдан сотиб олган.

Дарвоқе,  минтақа давлатларининг  муомалаларда ӯз миллий валюталаридан фойдаланиши ва бу ишнинг одат тусига айланиши секин-аста АҚШ долларининг халқаро миқёсдаги қиймати ва обру-эътиборини туширади. Бундан олдинроқТуркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдуғон "Анқара ӯзининг энг муҳим савдо шериклари, жумладан Россия  билан миллий пулларда тижорат муомалаларини амалга оширишни кенгайтиради. 

Долларнинг халқаро миқёсдаги яккаҳокимлигига барҳам беришнинг зарурати ҳақида Эрон раҳбарлари ҳам бир неча маротаба расмий баёнот беришган.  

Мисол учун Исломий Инқилоб муаззам раҳбари оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари ӯтган йили сентябр ойидаги чиқишларидан бирида буюрган эдилар: 

"Агар масъуллар ва халқ муқовимат иқтисодиётини амалга ошириб, мамлакатни душманнинг пул ва иқтисодий қарамлигидан халос этишса, иқтисодий ҳаётда долларнинг қиймати ва ҳукмронлигини синдиришса, бундан бошқа мамлакатлар ҳам нажот топади. Бу соҳада эронликлар бошқаларга ибрат намунаси бӯлиши мумкин".

Аслида доллар бугунги кунда  Американинг ҳатто бир дона ӯқ отмасдан ӯзига мухолиф мамлакатларга қатъий босим ӯтказиш қуролига айланган.  Бундан ӯн йил аввал Американинг нефт+доллар системасига қарши бӯлган ҳар қандай идея долларнинг яккаҳокимлигига қарши тӯғридан-тӯғри таҳдид сифатида шарҳланиб, унга албатта, ҳаробий усулда жавоб қайтариларди. Яқин ӯтмиш тарихи бундай зӯравонлик ҳаракатларининг кӯпларига гувоҳдир. Кейинги бир неча йил давомида бундай ҳужумлар бир оз тӯхтагандек.Аммо бу масала ҳали ҳам ӯз аҳамиятини йӯқотмаган. 

Америка бугун дунё миқёси, ҳатто ӯзининг узоқ муддатли шериклари наздида ҳам обру-эътиборини қӯлдан берган. У энди доллар муомалада бӯлган мамлакатлар доирасидаги ӯйинчилардан бири, холос. Бу мавзуда Германиялик  машҳур иқтисодчи Эрнест Вулф шундай фикрда:

"1944 йилдан буён доллар халқаро миқёсдаги муҳим валюталардан биридир. Нефтнинг халқаро нархи доллар билан белгиланган 1970 йиллардан бошлаб бу валюта жаҳон мамлакатларининг валюта жамғармасидаги энг муҳим валютага айланди".

Германиялик бу таҳлилчи, давом эттиради: 

"Ӯтган йиллар давомида Америкада иқтисодий буҳронлар вужудга келиши билан доллар ҳам шикаст еди. Бундан ташқари Хитой мамлакати ҳам ӯзининг миллий пули--юаннинг қийматини ошириш учун доллар билан рақобатга киришган."

 Бугун кӯпгина мамлакатлар доллардан бошқа молиявий тизимлар яратилишининг афзаллигини пайқаб қолишган. Шу сабабли айрим давлатлар АҚШ доллар тизимидан чиқишга ҳаракат қилишяпти.  Эрон, Россия, Хитой ва Туркия каби мамлакатлар учун доллардан воз кечиш стратегик афзалиятга айланган. Бу жараённинг давом этиши кутилмоқда.

Умуман олганда, Туркиянинг миллий пул билан илк муомаласини Анқара ва Москва давлатлари раҳбарларининг долларнинг яккаҳокимлиги тизимидан чиқишга ҳаракат қилаётган мамлакатлар сафига қӯшилишдаги жиддий қадам деб айтиш мумкин.