Американинг қонундан қочиш одати
(last modified Thu, 04 Oct 2018 12:35:15 GMT )
октябр 04, 2018 17:35 Asia/Tashkent
  • Американинг  қонундан қочиш одати

Гаага Халқаро суди Эроннинг Америкага қарши шикоятига ижобий ҳукм содир этганидан кейин ушбу мамлакатлар ўртасида 1955 йилда имзо этилган "Дўстлик келишуви"дан Америка воз кечди.

Эрон Ислом Жумҳурияти мазкур "Дўстлик келишуви"  доирасида Америка устидан Гаага Халқаро  судига Эронга қарши бир томонлама санкцияларни қайтадан жорий этгани ва Баржом келишувидан чиққани сабабли шикоят қилган эди. Чоршанба куни  Гаага Халқаро  суди ўзининг ваколатидан фойдаланган ҳолда Эроннинг  Америкага қилган шикояти  асосида Вашингтон ҳукуматидан суднинг якуний ҳукми эълон қилингунича Эронга қарши инсонпарварлик ва авиацияга тегишли  чекловларни бартараф қилишни талаб қилган.

Дунёдаги   энг олий  Халқаро Суднинг ушбу ҳукми кўрсатмоқдаки,  Американинг бир томонлама ёндашувлари жаҳон ҳамжамияти томонидан қабул қилинмайди. Дональд Трапм Америкада президент сифатида  қудратга етганидан кейин  мазкур мамлакатда қонунларни четлаб ўтиш ҳукумат  аъзоларининг иш дастурларига айланган.

Гаага Халқаро суди Эроннинг Америкага қарши шикоятига ижобий ҳукм содир этганидан кейин  Америка  ушбу мамлакатлар ўртасида 1955 йилда имзо этилган  "Дўстлик келишуви" 39 йил олдин бекор қилиниши лозимгини ва ундан Америка воз кечишини  эълон қилди. Бунга Эрон Ташқи ишлар вазири аксиламал кўрсатиб, 1955 йилда ушбу мамлакатлар ўртасида имзоланган  "Дўстлик келишуви"дан  Американинг чиққани ушбу мамлакатнинг  қонундан қочиш одатини яна бор намоён этганини таъкидлади.

БМТ Бош Ассамблеяси ва Хавфсизлик Кенгашида барпо этилган йиллик йиғилишлардан кейин Гаага Халқаро Судининг биринчи қарори Америка яккаланиб  қолаётганидан далолат беради.Данальд Трамп нафақат яккаланиб  қолганини иккиняи бор тажриба қилди, балки айрим мамлакатлар раҳбарларининг кулгисига ҳам  айланди. АҚШ президенти БМТ Хавфсизлик Кенгаши йиғилишида Эрон ядровий келишувини ушбу Кенгашга аъзо бўлган 15 мамлакатдан 14таси ҳимоя этганини ҳам мушоҳада этди.

Эндиликда эса Гаага Халқаро Суди Америкадан Баржом келишувини бузмасликни  ва Эрон  халқига қарши санкцияларни жорий қилмасликни талаб этган.

Шу ўринда айтиш лозимки, бундан олдин  Голландиянинг Гаага шаҳрида жойлашган Халқаро жиноят суди  Оқ уй давлатидаги  миллий хавфсизлик маслаҳатчиси Жон Болтоннинг таҳдидларига аксиламал кўрсатиб чиқарган баёнотида,     мазкур ташкилот  инспекторлари ва судларига санкция жорий қилишга асосланган Вашингон давлатининг барча таҳдидлари билан бир пайтда Халқаро жиноят суди  АҚШни Афғонистонда содир этган уруш жиноятларини ўрганиб чиқишда давом этишини ҳам  маълум қилган эди.

Мазкур баёнотнинг бошқа  қисмида  қуйидагича келтирилган:  Халқаро жиноят суди ҳар қандай қўрқув ва шубҳадан ташқари  қонун ҳокимияти доирасида ва принсиплари асосида ўз ишини давом эттиради.

АҚШ давлатидаги хавфсизлик масалалар бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон  Халқаро  жиноят суди  Афғонистон урушида АҚШ ҳарбий  кучларини уруш жиноятлар содир этишда айблаб,  ўрганишларини давом эттирадиган бўлса, Вашингтон давлати унга қарши санкция жорий этишини баён қилган эди.

Халқаро жиноят судининг факт -даллилари асосида АҚШ давлати 2001 - йилда Афғонистонни ишғол этганидан кейин  кўп бегуноҳ инсонларни оммавий қирғин этиб, тинч аҳоли яшайдиган минтақалар, касалхоналар, мактаблар, масжидларни  нишонга олган ва ҳатто тинч аҳоли вакилларини қамоққа олган.

Ҳар ҳолда Гаага Халқаро суди Эроннинг Америкага қарши шикоятига ижобий ҳукм содир этганидан кейин  Америка  ушбу мамлакатлар ўртасида 1955 йилда имзо этилган  "Дўстлик келишуви" 39 йил олдин бекор қилиниши лозимгини ва ундан Америка воз кечишини  эълон қилгани ушбу давлатнинг аҳдига вафо қилмаслигини ва келишувлардан бир томонлама чиқишини яна бир карра кўрсатди.

Чоршанба куни "Гардиан" газетаси жаҳон ишлари бўйича бўлимининг  бошлиғи Луси Ҳейлининг ёзишича,Эрон ва Америка  ўртасида 1955 йилда имзо этилган "Дўстлик келишуви" да қайд этилишича, тарафлар ушбу келишувдан чиқиш олдидан бир йил олдин  ёзма равишда бир-бирларига маълум қилишлари лозим.