Россия Ҳиндистонга C-400 сотади
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг хабар беришича, Владимир Путиннинг Нью-Деҳлига ташрифи чоғида Ҳиндистонга C-400 билан етказиб бериш бўйича шартнома имзоланган. Бу ҳақда «РИА Новости» маълум қилмоқда.
Таъкидланишича, шартнома қиймати 5 миллиард доллардан ошиқни ташкил этади.
Песковнинг сўзларига кўра, C-400 етказиб бериш бўйича шартнома Путиннинг Ҳиндистонга сафари чоғида имзоланган.
Аввалроқ, Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков мамлакат раҳбари Владимир Путин Ҳиндистонга сафари чоғида ушбу мамлакатга С-400 зенит ракета тизимлари бешта полкини етказиб бериш бўйича шартнома имзолаши ҳақида маълум қилганди.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Покистон Ҳиндистоннинг C-400 бўйича режаларидан хавотирга тушиб қолгани хабар берилганди.