Нурмагомедов Макгрегордан оғирроқ чиқди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i38343-Нурмагомедов_Макгрегордан_оғирроқ_чиқди
Конор МакГрегор ва Хабиб Нурмагомедов ўртасидаги жанг олдидан жангчиларнинг вазнини ўлчаш маросими бўлиб ўтди.
(last modified 2021-09-20T19:27:20+00:00 )
октябр 06, 2018 19:27 Asia/Tashkent
  • Нурмагомедов Макгрегор
    Нурмагомедов Макгрегор

Конор МакГрегор ва Хабиб Нурмагомедов ўртасидаги жанг олдидан жангчиларнинг вазнини ўлчаш маросими бўлиб ўтди.

Кун.уз сайтига кўра, вазн ўлчаш натижаларига кўра, Макгрегорнинг вазни 70,03 килограммни, Нурмагомедовники эса рухсат этилган чегара – 70,3 килограммни ташкил қилган. 

Нурмагомедов ва МакГрегор ўртасидаги жанг UFC 229 мусобақаси доирасида Тошкент вақти билан 7 октябрда бўлиб ўтади. Россиялик енгил вазн тоифасидаги чемпионлик камарини ҳимоя қилади.

Мусобақа трансляцияси 7 октябрь соат 6.50 атрофида бошланади. Мусобақанинг Нурмагомедов ва МакГрегор ўртасидаги бош жанги эса соат 9 атрофида бошланиши кутилмоқда.