октябр 06, 2018 20:20 Asia/Tashkent
  • Дунёнинг ишлари қизиқ: Интерпол Хитойдан ӯз раҳбари ҳақида маълумот  сўради

Интерпол сентябрь ойи охирида Хитойга таътилга кетганича алоқага чиқмаган ушбу ташкилот раҳбари Мэн Хунвэй ҳақида маълумот беришини талаб қилиб ХХР ҳукуматига расмий сўров юборди, деб хабар берди Associated Press.

"Лионда жойлашган ташкилот баёнотида ХХР ҳукуматидан Интерпол президенти ҳолати ҳақида расмий жавоб кутилаётгани айтилган", - деб ёзади агентлик. 

Аввалроқ South China Morning Post нашри Интерпол президенти Мэн Хунвэй Пекинда ҳибсга олингани ва тергов қилинаётганлиги ҳақида хабар берганди.

Таъкидланишича, Хунвэй ўтган ҳафта Хитойда қўниши билан интизом идоралари томонидан сўроқ қилингани олиб кетилган.

Ёрлиқ