Индонезиядаги зилзила ва цунами оқибатида 5 минг киши бедарак йўқолган
октябр 07, 2018 18:52 Asia/Tashkent
Индонезияда юз берган кучли зилзиладан 9 кун ўтганидан сўнг бу мамлакатнинг Табиий офатларга қарши кураш миллий агентлиги мазкур мудҳиш ҳодисада 1763 кишининг қурбон бўлганига қўшимча, 5 мингга яқин фуқароларининг бедарак йўқолганини эълон қилди.
Скайнюс ахборот агентлигининг ёзишича, Индонезия масъуллари шу пайтгача зилзила ва цунами оқибатида 5 мингга яқин фуқароларнинг бедарак йўқолгани ҳамда 70 минг нафарнинг уй- жойсиз қолгани ҳақида хабар беришган.
Сулавес оролидаги зилзила ва цунамидан жабрланганларни топиш учун қидирув ишлари келаси пайшанба куни тўхтатилиши айтилади.
28 сентябрь куни Индонезияда 7,5 магнитудали зилзила содир бўлганди.
Ёрлиқ