Германия канцлери Америкасиз Европа тарафдори
Европа Иттифоқи раҳбарлари Америка президенти Доналд Трампнинг бирёқлама сиёсатларини танқид қилиб, европаликларнинг ӯз манфаатларини ҳимоя қилишга тайёр эканликларини эълон қилишди.
Германия канцлери Ангела Меркел бу ҳақда шундай деди: Доналд Трампнинг шиори "Аввало Америка!"дир. Шундай экан, демак, Европа ҳам ӯз манфаатларини мустақил равишда ҳимоя қилиш , геополитик ва дунё миқёсида мустақил амал қилишга тайёр туриши керак.
Трампнинг бир томонлама қарашлари кейинги ойлар давомида яққолроқ кӯзга ташланди. АҚШнинг Баржом келишувидан чиқиши, Париж об-ҳаво ва иқлим келишуви, Атлантика орти эркин савдо битими, шунингдек ӯзининг кӯпйиллик шериги бӯлган Европа Иттифоқининг манфаатларини назар-писанд қилмай, бошқа турли халқаро шартнома ва келишувлардан бирёқлама чиқиши Евроиттифоқ раҳбарларининг ғазабини келтирган.
Франция Ташқи ишлар вазири Жан-Ив Ле Дриан бу мавзуда шундай баён этди: Трамп "Аввало Америка!" шиори билан Оқ уйга кириб келди. Энди эса у мавқеини мустаҳкамлаб олгач, "Фақат Америка" шиорини ҳайқирмоқда. Яъни унинг мамлакати бугунги кунда ҳамма билан қудрат талашиш жангига киришиб, ҳар қандай икки томонлама музокарада ӯзининг устунлигини таъкидлаб келади."
Трампнинг бирёқлама сиёсатларидан ғазабга келган Европа Иттифоқи раҳбарлари Вашингтонга қарши ӯз уюшмаларининг жаҳон миқёсидаги мавқеини белгилаб олиш тараддудидалар. Евроиттифоқнинг хавфсизлиги ва сиёсий мустақиллигини муҳофаза қилиш, шунингдек, халқаро ҳамжамият миқёсида унинг мақом-мартабасини юксалтириш бугунги кунда Европа Иттифоқи раҳбарларининг асосий мақсадидир.
Еврокомиссия раиси Жон Клод Юнкернинг фикрича, "Европа ӯз тақдирини ӯзи белгилайдиган ва халқаро майдонда мустақил ӯйинчига айланиши керак бӯлган фурсат етиб келди."
Европа Иттифоқи мамлакатлари бугунги кунда уюшманинг келажагига таҳдид солаётган жуда кӯп ички ва ташқи қийинчиликларни бошдан кечирмоқда. Булар хавфсизлик таҳдиди, террорчиларнинг Европадаги ӯз мамлакатларига қайтиши, иқтисодий муаммолар, Британиянинг Евроиттифоқдан чиқиши, бошпана изловчилар оқимининг давом этиши, Италия каби айрим мамлакатларда ӯнгчиларнинг қудратга келиши каби муаммолардир.
Сиёсий масалалар бӯйича таҳлилчи Франсис Приннинг фикрича "Европа Иттифоқи мамлакатлари ӯзаро ихтилофларини йиғиштириб қӯйиб, Американинг бирёқлама сиёсатларига қарши бирлашишлари ҳамда муштарак манфаатларини ҳимоя қилишлари лозим."
Бугунги дунё бирёқлама зӯравонлик сиёсатларини ҳазм қилолмайди. Шу сабабли Евроиттифоқ раҳбарлари Трампнинг бирёқлама сиёсатларига қарши курашиш мақсадида бу сиёсий уюшмани янада мустаҳкамлаш ниятидалар.
Европа Иттифоқи Ташқи сиёсатининг масъули Федерико Могерини таъкидлаганидек: "Дунёмизни бунданда яхшироқ дунёга табдил этишнинг ягона йӯли муштаракликка асосланган дунёни барпо қилиш учун ҳамкорлик қилишдан иборат".