ИНТЕРПОЛ раҳбари ишдан кетди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i38398-ИНТЕРПОЛ_раҳбари_ишдан_кетди
Халқаро полиция ташкилоти бу халқаро ташкилот раиси Мэн Хунвэйнинг истеъфога чиққанини маълум қилди.
(last modified 2018-10-08T07:11:17+00:00 )
октябр 08, 2018 12:11 Asia/Tashkent
  • ИНТЕРПОЛ
    ИНТЕРПОЛ

Халқаро полиция ташкилоти бу халқаро ташкилот раиси Мэн Хунвэйнинг истеъфога чиққанини маълум қилди.

ИРНА тарқатган хабарига кўра, Франциянинг Леон шаҳарида жойлашган ИНТЕРПОЛ бош котибияти, якшанба куни Мэн Хунвэйнинг Интерпол президенти лавозимидан кетиш ҳақидаги аризасини қабул қилганини эълон қилди.

ИНТЕРПОЛ шунингдек бу ташкилот раҳбарлиги вақтинчлик Жанубий Корея вакили, катта вице-президент Ким Чен Янга топширилганини маълум этган.

Халқаро полиция ташкилоти олдинроқ Мэн Хунвэйни Хитой ҳукумати томонидан ушлангани ҳақида хабар берганди.