Арабистон Истамбулдаги бош консуллиги биносида тинтув ўтказишга Туркияга розилик берди
Туркия ҳукумати журналист Жамол Ҳошакжининг йўқолиб қолиши воқеасидан сўнг Саудия Арабистонининг Истанбулдаги бош консуллиги биносида тинтув ўтказишга рухсат олди.
Кеча Туркия ТИВи Саудия Арабистонининг бу мамлакатдаги элчиси Валид бин Абдулкарим Ҳужайрини чақиртириб , консуллик биносида тинтув ӯтказиш талабини таъ\кидлаган эди.
"Ал Маёдин" телеканали тарқатган хабарга кӯра Туркия ТИВ матбуот хизмати бугун бу ҳақда маълумот берган.
"Йўқолиб қолган арабистонлик журналист Жамол Хошакжининг тақдирини аниқлаш бўйича ҳукуматимиз бошлаган суриштирув ишлари жадал давом этмоқда. Саудия Арабистони ҳукумати ҳамкорликка тайёр эканлигини, бош консуллик биносида тинтув ўтказиш мумкинлигини билдирди", дейилади хабарда.
Тинтув муддати ва соати ҳақида маълумот берилмаган.
Норасмий манбаларнинг таъкидлашича, Ол Сауд танқидчиси бӯлган журналист Жамол Хошакжи Саудия Арабистонининг Истамбулдаги бош консуллиги биносида Арабистон хавфсизлик хизматлари томонидан қийноққа солиниб, ӯлдирилган.
Журналистнинг йўқолгани 3 октябрда маълум бўлган. У Саудия Арабистони бош консуллигига ҳужжатларни расмийлаштиргани келганидан кейин йўқолиб қолган.