Туркияда Евроосиё парламентларининг учинчи саммити тугади
(last modified Wed, 10 Oct 2018 06:34:25 GMT )
октябр 10, 2018 11:34 Asia/Tashkent
  • Туркияда Евроосиё парламентларининг учинчи саммити тугади
    Туркияда Евроосиё парламентларининг учинчи саммити тугади

Туркиянинг Анталия шаҳрида Евроосиё иттифоқига аъзо мамлакатлар парламентларининг учинчи саммити сешанба куни баёнот қабул қилиш билан ўз ишини тугатди 

Евроосиё иттифоқига аъзо мамлакатлар парламентларининг учинчи саммити сешанба куни Туркиянинг Анталия шаҳрида баёнот қабул қилиш билан ўз ишини тугатди. 

Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, 17 банддан иборат бўлган мазкур саммитда эълон қилинган баёнотда Евроосиё иттифоқига аъзо мамлакатлар парламентлари ўртасида экология ва барқарор тараққиёт соҳасида ҳамкорлик ҳамда иқтисодий ҳамкорликларни янада кенгайтириш таъкидланди. 

Шунингдек, Ероосиё иттифоқига аъзо мамлакатлар парламентининг тўртинчи саммити Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида ўтказилиши келишиб олинди. 

Евроосиё иттифоқига аъзо мамлакатлар парламентларининг учинчи саммити душанба ва сешанба кунлари 20 мамлакат паламентлари раислари ҳамда 17 Осиё мамлакатлари ва Европа мамлакатларининг парламент делегациялари иштирокида Анталияда бўлиб ўтди. 

Ёрлиқ