Жамол Ҳошакжининг тақдирига Европа ва Американинг қизиқиш билдириши ҳақиқатми ёхуд кӯзбӯямачилик?
(last modified Wed, 10 Oct 2018 16:08:46 GMT )
октябр 10, 2018 21:08 Asia/Tashkent
  •  Жамол Ҳошакжининг тақдирига Европа ва Американинг қизиқиш билдириши ҳақиқатми ёхуд кӯзбӯямачилик?

Саудия Арабистонининг Истанбулдаги бош консуллиги биносида Ол Сауд танқидчиси бӯлган журналист Жамол Хошакжининг ғойиб бӯлиши ва унинг номаълум тақдири бугунги кунда кӯпчиликни қизиқтирмоқда.

Европа Иттифоқи Ташқи сиёсатининг масъули Федерико Могерини Саудия Арабистонидан журналист Жамол Ҳошакжининг йўқолиб қолиши ҳодисасини тадқиқ қилиб, муаммога аниқлик киритишини сӯради. У бу тӯғрида шундай деди:

Биз бу масалада Американинг мавқеини тӯлиқ қӯллаб-қувватлаймиз. Биз Саудия арабистонининг бу масалани тӯлиқ тадқиқ қилиб, аниқлик киритиши тарафдоримиз.

Бундан олдинроқ Америка Ташқи ишлар вазири Майк Помпео Саудия Арабистони томонидан журналист Жамол Ҳошакжининг йўқолиб қолиши ҳодисасининг тадқиқ қилинишини қӯллаб-қувватлашини билдирганди. Европа Иттифоқи Ташқи сиёсати масъулининг бу масалада Америка билан фикрдош эканликларини таъкидлаши кӯпгина саволларни келтириб чиқаради.Маълумки, Европа Иттифоқи ва Америка кӯп масалаларда Саудия Арабистонини қӯллаб-қувватлашади.

Америка президенти Доналд Трампнинг фикрича,   Жамол Ҳошакжининг йўқолиб қолиши ҳақидаги хабарларни эшитиш хавотирланишга сабаб бӯлади.Унинг Ташқи ишлар вазири Майк Помпео эса бу ҳақда: "Эркин дунё жавоб тинглашга ҳақлидир", дея фикр билдирган. 

Америкадаги парламент аъзолари ва айрим ички танқидчилар  Трампдан журналист Жамол Ҳошакжининг йўқолиб қолиши ҳодисасини тадқиқ қилиши учун Саудия Арабистонига босим ӯтказишини талаб қилишяпти.

Масалан, Америка Сенати Ташқи алоқалар қӯмитасининг раиси сенатор Боб Куркернинг фикрича, барча далиллар Ол Сауд танқидчиси бӯлган журналист Жамол Хошакжи Саудия Арабистонининг Истамбулдаги бош консуллиги биносида ӯлдирилганлигидан далолат беради.

Куркернинг таъкидлашича, Жамол Ҳошакжининг ӯлдирилишига Конгресс сезиларли аксиламал кӯрсатади. Сенат нуқтаи назаридан Саудия Арабистони билан муносабатлар энг паст даражададир.

Хӯш, Америка ростданам Ол Сауд танқидчиси бӯлган журналист Жамол Хошакжи ӯлими ҳақидаги бор ҳақиқатнинг ошкора бӯлишини истайдими? Бунга ишониш қийин. Зеро, Вашингтон Саудия Арабистонида инсон ҳуқуқлари масаласи аянчли аҳволда эканлигини яхши билади.

Албатта, ҳалигача  Жамол Ҳошакжининг тақдири номаълумлигича қолмоқда. Аммо Саудия Арабистонининг ӯз мухолифларини қай кунга солиши маълум. Шу сабабли танқидчи журналистнинг бошига қандай балолар ёприлганини тасаввур қилиш мумкин.

Саудия режими дунёдаги энг шафқатсиз режимлардан бири сифатида ӯз сиёсатларига эътироз билдирган кишиларнинг ёстиғини қуритиб келган.

Малик Салмон подшоҳлик тахтига ӯтиргач, амалда мамлакат тизгинини унинг ӯғли Муҳаммад бин Салмон ӯз қӯлига олган. У америкача сиёсат юритиб, Эронга қарама-қаршилик ва минтақада муқовимат ҳаракатини бостириш йӯлида Америка топшириқларини қулоқ қоқмай бажариб келади. 

Муҳаммад бин Салмон Вашингтон билан бир неча юзмиллиардлик қурол-яроқ, иқтисодий ва тижорат шартномалари тузиб, Саудия Арабистонининг бойликларини кӯкка совурмоқда.