Россия Американи Сурия шимолидаги найранглари учун огоҳлантирди
(last modified Sat, 13 Oct 2018 10:21:50 GMT )
октябр 13, 2018 15:21 Asia/Tashkent
  • Россия Американи Сурия шимолидаги найранглари учун огоҳлантирди

Россия Ташқи ишлар вазири Американинг Сурия шимолидаги найранглари давом этаётганлиги ҳақида огоҳлантирди

ИРНА ахборот агентлигининг хабарига кӯра,  РоссияТашқи ишлар вазири Сергей Лавров  Америка Сурияда янги давлатга ӯхшаш минтақа яратмоқчи эканлигини таъкидлаб, илова қилди: улар "Буюк Курдистон" номли яна бир хатарли ӯйинни бошламоқчи бӯлишлари ҳам мумкин.

РоссияТашқи ишлар вазири Сергей Лавров  Франсиянинг "Фигаро" нашри мухбири билан суҳбатда деди: Америка ӯз иттифоқчилари билан биргаликда Суриянинг шимолидаги курдлар яшайдиган минтақада   янги ҳукуматга ӯхшаш минтақа яратмоқчи. Шу сабабли ӯз мақсадларига эришиш учун Сурияда нотинчлик ҳукмрон бӯлишини истайди.

Суриядаги кескинлик 2011 йили Саудия Арабистони, Америка ва унинг иттифоқчилари томонидан дастакланган террорчилик гуруҳларининг кенг миқёсдаги ҳужумлари билан  минтақадаги вазиятни сионистик режим фойдасига ҳал қилиш мақсадида  бошланган эди. Аммо Сурия Армияси ва халқининг сай-ҳаракати билан душманлар мақсадларига эришолмади.

Ёрлиқ