Яман Соғлиқни сақлаш вазири: уч миллион яманлик болалар очликдан азоб чекмоқда
Яман Соғлиқни сақлаш вазири "Ал Маёдин" телеканали билан суҳбатда уч миллион яманлик боланинг очликдан азоб чекаётганини айтиб, илова қилди: ҳозирги шароитда ҳар уч нафар яманлик боладан бири очлик балосига гирифтор этилган.
Эрон телерадиокомпанияси хабарига кӯра Таҳо Аҳмад Мутавакилнинг айтишича, бир миллион 200 минг яманлик ҳомила ва эмизикли болали аёллар ҳам тӯйиб овқатланмасдан кун кечиришга мажбур.
Яман Соғлиқни сақлаш вазири буйрак етишмаслигидан азоб чекаётган яманликларнинг сони 80 минг нафардан ортиқ эканлигини таъкидлаб, деди: бу беморлардан 8 минг нафари диализга муҳтож. Аммо диализ учун зарур бӯлган дориларнинг етишмаслиги сабабли уларнинг соғлиғи хавф остида.
Таҳо Аҳмад Мутавакил яқинда яманлик беморлар ва мажруҳларни чет элга олиб чиқиш учун ҳаво коридори очиш ҳақида БМТ билан келишув имзоланганини эслати, илова қилди: аммо Арабистон ва унинг иттифоқчилари бу келишувнинг амалга ошишига йӯл қӯйишмаяпти.