Пентагон америкалик ёшларнинг семизлиги туфайли ишга қабул қилишда муаммоларга дуч келган
-
НАТО америкалик ёшларнинг семизлиги туфайли ишга қабул қилишда муаммоларга дуч келган
АҚШ мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматга қабул қилишда ҳатто оғир вазндагиларни ҳам ишга олишмоқда. Шунинг учун ушбу оғир вазндаги ҳарбий хизматчиларнинг самарали иш фаолият олиб боришлари анчагина қийин бўлиб қолган
Америка мудофаа вазирлиги-Пентагон ҳарбий хизматчиларни ишга қабул қилишда муаммоларга дуч келиб турибди. Нега деганда ҳозирги америкалик ёшлар меъёрдан ошиқ семиз бўлиб кетишган.
Франция ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, АҚШ мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматга қабул қилишда ҳатто оғир вазндагиларни ҳам ишга олишмоқда. Шунинг учун ушбу оғир вазндаги ҳарбий хизматчиларнинг самарали иш фаолият олиб боришлари анчагина қийин бўлиб қолган.
Соҳа бӯйича олиб борилган тадқиқотларга кӯра, охирги 30 йил давомида Америкада семирган болалар сони 2 баравар ошган. Америкадаги ҳар 3 боладан бири семизлик касаллигига чалинган. Болалар кунига 2 соатдан кӯпроқ компютер олидида ӯтиришлари мумкун эмас.
Тадқиқотларга кӯра, компютер ӯйинлари бола миясига салбий таъсир етказади. Бу амал уларнинг бош мия бошқа томонлари ривожланишдан қолишига олиб келиши мумкун.Бошқа томондан тез суръатли компютер ӯйинлари болаларнинг бармоқ ва билакларида суяк ва асаб касалликларини келиб чиқаради.
Статистика маълумотларига кўра, Америка мудофаа вазирлигининг 2015 йилдаги маълуотларига кўра, 17 ёшдан 24 ёшгача бўлган ёшларнинг етмиш фоизи семизлиги туфайли армияда хизмат қилишга яроқсиз бўлиб қолган.