АҚШ Россия ва Украина ӯртасида зиддиятни кучайтиришга уринмоқда
Украина инқирози 2014 йили бошланган бӯлиб, Россия-Америка муносибатларидаги бурилиш нуқтаси ҳисобланади.
Украина инқирози 2014 йили бошланган бӯлиб, Россия-Америка муносибатларидаги бурилиш нуқтаси ҳисобланади.
Вашингтон Ғарбга тамойил қилган Украинани қӯллаб-қувватлаш мақсадида охирги 4 йил давомида унинг Қрим оролини ӯз ҳудудларига қӯшгани учун Россияга нисбатан қаттиқ санкциялар жорий этди.
Бошқа томондан АҚШ Киевнинг қуролланиш ва ҳарбийлашиши асосий тарафдорларидан бӯлиб, қурол-яроқ етказиб бериш билан бир қаторда, 2018 йилда 370 миллион доллар ҳарбий кӯмак етказиш тараддудидадир.
Американинг Украинадаги элчиси Мария Йованович сӯзларига кӯра, Вашингтон 2014 йилдан буён Киевга унинг хавфсизлигини таъминлаш учун 850 миллион доллар ажратган.
АҚШ нинг биринчи маротаба ҳарбий самолётлари машқларда иштирок этиш баҳонасида Украинага юборилди.
Бироқ АҚШ ҳаракатларининг миқёси бу ҳолатлар билан чегараланиб қолмади.
Вашингтон Украинанинг Россия билан зиддиятли ҳудудларини кенгайтиришга ҳаракат қилмоқда.
Шу муносабат билан Россия Ташқи Ишлар Вазирлиги баёнотида келтирилади:
АҚШ нинг Украинадаги махсус вакили Курт Волкер Украина масаласини ҳал қилиш учун имзоланган Минск шартномасини танқид қилишга уринмоқда.
Россия Ташқи Ишлар Вазирлиги томонидан эълон қилинган баёнотда Минск келишувини қӯллаб-қувватламоқчи бӯлган Волкер аслида шартномани бекор қилишга уринмоқда, дея таъкидланган.
Минск келишуви 2015 йилнинг феврал ойида Украина ва Россия президентлари томонидан имзоланди.
Шартнома мақсади Украина шарқидаги можарони тинч йӯл билан ҳал этиш эди.
Бошқа томондан Россия Ташқи ишлар Вазири Сергей Лавров АҚШни Украина Ортодокс черковининг Россия Православ черковидан ажралишига сабабчи деб билади.
300 миллиондан ортиқ издошларга эга бӯлган Православ Черковининг архиепископи Варфоломей 1 яқинда Украина Православ черкови мақомида 3 кунлик муҳокамадан сӯнг Москвадан ӯз мустақиллигини расман тасдиқлади.
Ушбу қарор Украина диний ва сиёсий қатламлари томонидан розилик билан қабул қилинди. Россиядаги сиёсатчилар ва черков раҳбарлари томонидан эса қаттиқ танқид қилинди.