Қримдаги коллежда кучли портлаш юз берди - қурбонлар бор
октябр 17, 2018 17:06 Asia/Tashkent
Ҳодиса жойида тез тиббий ёрдам бригадалари, ФВВ қутқарувчилари ва ФХХ ходимлари иш олиб бораётгани айтилади.
Қримнинг Керчь шаҳридаги политехника коллежида портлаш содир бўлди.
РИА Новости хабарига кўра, 10 нафар киши ҳалок бўлди ва 50 нафар киши тан жароҳати олган.
20 нафар киши ўрта оғирликдаги жароҳатлар билан Биринчи шаҳар касалхонасига олиб келинди.
“Портлаш ошхонада содир бўлди, сабаблари ҳали ноаниқ, мутахассислар буни аниқлашади”, - деб маълум қилди ҳуқуқ тартибот органларидаги манба.