Россия президентининг самолёти нималарга қодир?
(last modified Sat, 20 Oct 2018 04:48:59 GMT )
октябр 20, 2018 09:48 Asia/Tashkent
  • Россия президентининг самолёти нималарга қодир?
    Россия президентининг самолёти нималарга қодир?

Россия президенти Ўзбекистонга махсус самолётда учиб келди. Унинг номи - Ҳаво қўмондонлик пункти Ту-214ПУ.

Россия президенти Владимир Путин бу сафар ўзининг расмий ташрифини янги махсус самолёт - ТУ-214 ПУда амалга оширмоқда. Келинг ушбу самолёт билан яқинроқ танишайлик.

Самолётнинг тўлиқ номи - Ҳаво қўмондонлик пункти Ту-214ПУ. Самолёт давлат олий раҳбариятининг – Президент ва Ҳукумат раисининг хорижий парвозлари учун мўлжалланган.

Президент самолёти Ту-214нинг махсус модификацияси бўлиб, у Россия Президент ишлари бошқармаси буюртмасига биноан, Қозон авиация заводида ишлаб чиқарилган. Самолётининг илк парвози 2010 йилнинг 12 майида амалга оширилган.

Президент самолёти ёки Борт №1, кўплаб талабларга жавоб бериши керак. Бу хавфсизлик, қулайлик, ҳар қандай аэродромда қўниш ва уча олиш имконияти, лекин унинг энг асосий вазифаси – ҳар қандай вазиятда президентни алоқа билан таъминлашдир.

Президент учун энг муҳими - алоқа

Ушбу мақсадда самолёт махсус алоқа воситалари билан жиҳозланган. Эътибор бериб қарасангиз самолёт устида узун антенна жойлаштирилган. Ушбу антенна президентни спутник, уяли алоқа ва радио алоқаси билан таъминлайди. Россия президентининг энг асосий алоқа тури бу – радиореле алоқасидир, деб ёзади РИА Новости.

Радиореле алоқа тури бир чизиқда жойлашган бир неча антенналар ёрдамида амалга оширилади. Бу осон иш эмас албатта, лекин радиореле алоқасига халал бериш ёки ноқонуний эшитиб олишнинг иложи йўқ. Шунинг учун айнан радиореле алоқа тури - энг ишончли ва ҳимояланган алоқа ҳисобланади. Ундан ташқари ушбу алоқа тури орқали маълумотни катта тезликда узатиш мумкин.

Президент узоқ ҳудудларга сафар қилганда асосий президент самолётидан ташқари махсус алоқа самолёти ТУ-214СР ҳам уни кузатиб боради. Унинг асосий вазифаси президентни узулуксиз алоқа билан таъминлашдир.

Албатта “1-Борт” ичида барча қулайликлар яратилган: кабинет, музокаралар хонаси, дам олиш хонаси, ётоқхона ва душ мавжуд.

Техник хусусиятлари

ТУ-214 йўловчи самолёти Туполев конструкторлик бюроси томонидан 2000 йиллар бошида ишлаб чиқарилган. Самолётнинг илк синов парвозлари 2009 йилда бўлиб ўтган. Самолётнинг турли модификациялари мавжуд. Улар орасида йўловчи, алоқа, кузатув ва разведка самолётлари бор.

ТУ-214ПУ - қўшимча ёнилғи баклари билан жиҳозланган бўлиб унинг умумий учиш узоқлиги 10500 километрни ташкил қилади. Ундан ташқари самолёт бир неча қўшимча генераторлар билан жиҳозланган.  

Қанотлар кенглиги: 42 метрУзунлиги: 46,2 метр Баландлиги: 13,9 метр Қанот майдони: 182,4 м2Оғирлиги, бўш самолёт: 59000Энг катта учиш оғирлиги: 110750Двигателлари: 2 дона ТВРД ПС-90АЭнг катта тезлиги: номаълум Крейсер тезлиги: 850 км/соат Энг катта баландлиги: 12000 метр

Ёрлиқ