октябр 22, 2018 13:28 Asia/Tashkent
  • Дунёнинг энг гўзал 5 та шаршараси-фото

Қуйидаги тасвирдат дунёдаги энг чиройли шаршараларни тамоша қилишингиз мумкин.

Шаршаралар… табиат мўжизакорлигининг яна бир исботи. Баланд қоялардан тушиб гўзал манзара ҳосил қилувчи бу сувларга маҳлиё бўлмасликнинг иложи йўқ. Ҳозир сизга мана шундай ҳислар уммонини уйғотувчи 5та энг гўзал шаршара ҳақда ҳикоя қиламиз.

1. Игуасу шаршараси, Бразилия – у 7та табиат мўжизасидан бири ҳисобланади. Игуасу 270та шаршарани ўзида бирлаштирган. Мажмуанинг кенглиги 2700 метр.

2. Виктория шаршараси, Замбабве – Виктория исмли қиролича шарафига номланган бўлиб, ЮНЕСКО меросига киритилган. Унинг баландлиги 108, эни эса 1800 метр.

3. Ниагара шаршараси, АҚШ/Канада – у Нью-Йорк (АҚШ) штатини Онтарио (Канада) вилоятидан ажратиб туради. Узунлиги 53 метрни ташкил қилишига қарамай, у Шимолий Америкадаги энг кучли шаршара ҳисобланади.

4. Саставци шаршараси, Хорватия – Плитвиц кўлларидаги энг гўзал шаршарадир.

5. Анхель шаршараси, Венесуела – дунёдаги энг баланд шаршара. Узунлиги 979 метрни ташкил қилади.

 

Ёрлиқ