Ана холос! Путин Украинага қарши санкция жорий қилди
Чораларни ишлаб чиқиш ва улар таъсирига тушадиган шахслар рўйхатини тайёрлаш тўғрисида Ҳукуматга топшириқ берилди.
Россия президенти Владимир Путин россияликларга нисбатан Киевнинг ҳаракатларига жавобан махсус иқтисодий чоралар ҳақида қарорни имзолади, деб хабар қилди Кремл расмий сайти.
Бу “Украинанинг халқаро ҳуқуққа зид бўлган ҳаракатларига - Россия Федерацияси фуқаролари ва юридик шахсларига нисбатан чекловлар жорий этиши”га жавоб бўлди.
Украина Россия фуқаролари ва компанияларига ўз санкцияларини тўхтатса, Россия махсус иқтисодий чораларни бекор қилади, дейилган қарорда.
Иқтисодий чораларни ишлаб чиқиш ва улар таъсирига тушадиган шахслар рўйхатини тайёрлаш тўғрисида Ҳукуматга топшириқ берилди.
Украина Россия компания ва фуқароларига нисбатан санкцияларни киритди ва бу рўйхатни доимий равишда тўлдириб бормоқда. Охирги марта бу сентябрь ойида амалга оширилди: бу чекловларга “РЖД Логистика”, "Промкомплекспласт" ва "Газгольдер” компаниялари тушди.
Бундан ташқари, августда Украина Европа иттифоқининг Қрим кўприги қурилиши муносабати билан 6 та Россия компаниялари кирган санкцияси рўйхатига қўшилди.