Даҳшат! Ашадий жиноятчи 11 кишига пичоқ санчди
(last modified Tue, 23 Oct 2018 14:49:55 GMT )
октябр 23, 2018 19:49 Asia/Tashkent
  • Даҳшат! Ашадий жиноятчи  11 кишига пичоқ санчди

Туркиянинг Истанбул шаҳрида қочоқ жиноятчи ўткинчиларга пичоқ билан ҳужум қилиб, 11 кишига жароҳат етказди, деб хабар беради «Интерфакс».

Ҳодиса шаҳардаги Кадикўй туманида юз берган. Қочоқ жиноятчи дўкон олдида бир аёлга ҳужум қилган. Кейинроқ у аёлга ёрдам бермоқчи бўлган бошқа ўткинчиларга ҳам ташланган. Эркак ушбу ҳаракатлардан сўнг қочишга уринган, уни тўхтатмоқчи бўлган ҳаммага эса пичоқ билан ташланган. Ҳодиса оқибатида  11 киши жароҳатланган.

Эркак ҳозирда ҳибсга олинган. Ушбу жараёнда унинг ўзи ҳам жароҳат олган.

Жиноятчи аввал олти марта судланган. У ўғрилик ва безорилик бўйича айбланган.

Ёрлиқ