Трамп: Жамол Қошиқчининг ўлимида Арабистон валиаҳдининг қўли бор
АҚШ президенти Доналд Трамп Саудия арабистони валиаҳди Муҳаммад Бин Салмоннинг Жамол Қошиқчининг ўлимида қўли борлигини таъкидлади
АҚШ президенти Дональд Трамп Саудия Арабистони томонидан журналист Жамол Қошиқчининг ўлдирилишини тарихдаги энг ёмон чўпчак деб атади.
Уларда бошидан ёмон режа бўлган, улар уни ёмон бажаришган, деб айтган Трамп.
АҚШ президенти журналистнинг ўлдирилиши бўйича Саудия Арабистонига нисбатан чоралар қабул қилишни конгресс ихтиёрига қолдирган, бироқ конгрессменлар қарор чиқаришдан аввал у билан маслаҳатлашиб олишлари кераклигини айтган.
Аввалроқ АҚШ вице-президенти Майк Пенс Вашингтон Қошиқчининг ўлимига алоқадорларни жазолаш зарурлигини айтган.
“Дунё кузатмоқда, америкаликлар жавобни исташмоқда ва биз уни талаб қиламиз. Бироқ бу ваҳшиёна ишда айбдорларни жазолаш талаби билан бирга буни минтақадаги миллий манфаатларимизни ҳисобга олиб амалга оширамиз”, деб айтган Пенс.