Швецария ва Франция Арабистон билан алоқаларини қайта кўриб чиқади
https://parstoday.ir/uz/news/world-i39055
Швейцария ташқи ишлар вазирига кўра, Швейцария Саудия арабистони билан алоқаларини қайта кўриб чиқади. 
(last modified 2018-10-25T08:00:42+00:00 )
октябр 25, 2018 13:00 Asia/Tashkent
  • Швецария ва Франция Арабистон билан алоқаларини қайта кўриб чиқади
    Швецария ва Франция Арабистон билан алоқаларини қайта кўриб чиқади

Швейцария ташқи ишлар вазирига кўра, Швейцария Саудия арабистони билан алоқаларини қайта кўриб чиқади. 

Тасним ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Швейцария ташқи ишлар вазири чоршанба куни баёнот берди. У ушбу баёнотида Швецариянинг Саудия режимини танқид қилувчи журналист Жамол Қошиқчининг Туркияда ўлдирилиши ортидан Арабистон билан алоқаларини қайта кўриб чиқишини маълум қилди. 

Унга кўра, Жамол Қошиқчининг ўлими инсон ҳуқуқларини поймол этиш ҳисобланади.  

Шунингдек, Саудия Арабистони ҳукумати журналист Жамол Қошиқчининг ўлими учун жавобгарлиги исботланса, Франция ушбу мамлакатга қарши санкциялар жорий этади. Бу ҳақда Франция ҳукумати расмий вакили Бенжамен Гриво баёнот берди.

«Мазкур ишлар бўйича фактлар аниқланиб, разведка хизматимиз томонидан тасдиқланмагунига қадар бир қарорга келмаймиз», — деди у Елисей саройида бўлиб ўтган Вазирлар кенгаши йиғилиши чоғида.

«Бошқа томондан, бу нарса хизматларимиз томонидан аниқланиб, ойдинлаштирилса, Саудия Арабистонининг жавобгарлиги исботланса, биз хулосалар қиламиз ва санкциялар жорий этамиз», — қўшимча қилди Гриво.

Саудиялик журналист Жамол Қошиқчи Washington Post газетаси шарҳловчиси бўлиб, 2017 йилдан буён АҚШда истиқомат қиларди. У 2 октябрь куни Саудия Арабистонининг Истанбулдаги бош консуллигига кирганидан сўнг ғойиб бўлди.

20 октябрь куни Саудия Арабистони бош прокурори Қошиқчи ўлдирилган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги версияни ошкор этди. Иш юзасидан 18 киши ушланиб, сўроқ қилинди.

Франция биринчилар қаторида Қошиқчининг ўлдирилишини қоралаб чиқди.