Астма(нафас қисиши)ни халқ табобати йўли билан даволаш.
Бу касаллик асосан бронх йўли шамоллашидан бошланади. Айниқса, куз ва баҳор фаслларида кучли қузғалиб, тез-тез хуруж қила бошлайди.
Кўкрак қафасда, ўпкада, ошқозонда шилимшиқлар йиғилиб, балғам юрак фолиятига таъсир этиши натижасида бош оғриғи юзага келади. Агар ички органлар шилимшиқ моддадан тозаланмаса димоғ бекилиб, бурунни балғам шиллиқлари қисиб, нафас олишни қийинлаштиради, қон томирнинг торайиши натижасида буғилиб-буғилиб ҳансираш юзага келади. Касалликни даволаш учун биринчи навбатда балғамни тозалаш керак.
ДАВОСИ: Игир илдизи - 20 гр, қора зира - 30 гр, зиғир уруғи - 40 гр, аччиқ бодом - 25 гр, шакар - 60 гр, райҳон гули - 200 гр, долчин - 30 гр, занжанбил - 12 гр, қора халила - 20 гр, кунжут - уруғи - 20 гр, тотум уруғи - 20 гр, қора андиз - 15 гр. Буларнинг ҳаммасини ун каби майдалаб элакдан ўтказиб, 700 гр асалга аралаштирилади, яъни маъжун қилинади, банкага солиб, қайнаб турган сув ичида 2 соат қайнатилади. Бунда банканинг ичига сув кирмаслиги керак. Тайёр бўлган дорини ҳар куни 3 маҳал овқатдан олдин 1 чой қошиқдан, тўрт ою 10 кун истеъмол қилинади, сўнгра 10 кун дам олиб яна давом эттирилади, билинар-билинмас қисиш бўлса ҳам дорини тўхтатмаслик лозим. Бу даво астма касаллигида яхши натижа бериши ўз исботини топган. Аммо касалликни даволашда парҳезга жиддий роя қилиш зарур, сут-қатиқ, аччиқ, шўр, спиртли ичимликлар, совуқ сув, совуқ овқатлар истеъмол қилиш асло мумкин эмас.