Хитой Мудофаа вазири: Тайваннинг ажралиб чиқишига йӯл қӯймаймиз
https://parstoday.ir/uz/news/world-i39076-Хитой_Мудофаа_вазири_Тайваннинг_ажралиб_чиқишига_йӯл_қӯймаймиз
Хитой Мудофаа вазири Американинг Тайван буғозидаги ҳарбий иштирокига муносабат билдириб, Хитой армияси Тайваннинг ажралиб чиқишига йӯл қӯймаслигини таъкидлади.
(last modified 2021-09-20T19:27:20+00:00 )
октябр 25, 2018 19:21 Asia/Tashkent
  • Хитой Мудофаа вазири: Тайваннинг ажралиб чиқишига йӯл қӯймаймиз

Хитой Мудофаа вазири Американинг Тайван буғозидаги ҳарбий иштирокига муносабат билдириб, Хитой армияси Тайваннинг ажралиб чиқишига йӯл қӯймаслигини таъкидлади.

Ройтерс ахборот агентлигининг хабарига кӯра Хитой Мудофаа вазири Вэй Фэнхэ деди:Тайван масаласи мамлакатимиз ҳудудий яхлитлигига тегишли бӯлиб, биз учун энг муҳим масала ҳисобланади. 

У илова қилди: кимдир Тайванни Хитойдан ажратмоқчи бӯлса, бизнинг армиямиз қанчалик қимматга тушсада, Тайваннинг ажралиб кетишига йӯл қӯймайди. 

Хитой Мудофаа вазири Вэй Фэнхэ Американинг Тайван буғозидаги ҳарбий иштирокига муносабат билдириб, таъкидладиким, Хитой ва Американинг ҳарбий  муносабатлари жуда ҳам аҳамиятли  аммо Хитой ӯз ҳудудининг бир сиқим тупроғидан ҳам воз кечмайди.

Эслатиб ӯтамиз: шанба куни Ройтерс ахборот агентлиги янга вазифаларни бажариш учун Америка ҳарбий кемалари Тайван буғозига жӯнатилиши эҳтимоли ҳақида хабар берганди.