Трамп: подшоҳ, диктатор ва боқибеғам жаноблар, хавфсизлигингизни таъминлаш харажатларини тӯланг
октябр 25, 2018 16:26 Asia/Tashkent
Америка президентиТрамп Висконсин штатидаги сайловолди нутқида Вашингтоннинг ӯз диктатор иттифоқчиларини ҳимоя қилишига ишора қилиб, деди: биз хавфсизлигини таъминлаб турган подшоҳ, диктатор ва боқибеғам жаноблар, бу ҳимоя харажатларини тӯлашингиз лозим.
Форс ахборот агентлигининг хабарига кӯра Америка президенти ӯзининг Висконсин штатидаги навбатдаги сайловолди чиқишида Саудия Арабистони номини тилга олмасдан бу мамлакат раҳбарларини диктатор деб атади ва улардан Вашингтоннинг Риёзни ҳарбий жиҳатдан ҳимоялаш харажатларини тӯлашини талаб қилди.
Доналд Трамп бугунги нутқида мамлакати диктаторларни ҳимоя қилишига иқрор келтириб, айрим иттифоқчиларини "боқибеғамлар" лақаби билан атади.