Эрдуғон Қошиқчи қатлида гумон қилинган кишиларни Анқарага экстрадиция қилишни сӯради
Туркия президенти Саудия Арабистонидан саудиялик мухолифатчи журналист Жамол Қошиқчининг сирли ӯлими масаласида Риёзда қӯлга олинган 18 нафар гумонланувчини Анқарага экстрадиция қилишини сӯради.
"Онадӯли" ахборот агентлигининг хабарига кӯра Ражаб Таййиб Эрдуған бугун Арабистон режими мулозимларига қарата деди: Арабистон Жамол Қошиқчи қатли масаласида гумонларни бартараф қилиб, ҳақиқатни тикламоқчи бӯлса, бу ишнинг калиди Риёзда қӯлга олинган 18 нафар гумонланувчининг қӯлида эканлигини яхши билиши керак.
Бугун Туркия Ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушӯғли Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазири Одил ал Жубайр билан ӯтказган телефон мулоқотида ҳам бу масалани муҳокама қилди.
Жамол Қошиқчи Саудия Арабистони бош консуллигига 2 октябрь куни ҳужжатларни расмийлаштириш учун қаллиғи билан бирга келган, бироқ консуллик биносидан қайтиб чиқмаган.
Орадан 3 ҳафта ӯтиб Арабистон режими журналист бу мамлакатнинг Истамбулдаги бош консуллиги биносида ӯлдирилганлигини тан олди. Аммо журналист консуллик ходимлари билан жанжаллашган чоғи ӯлдирилган, дея баҳона қилишди.
Саудия режимининг бу изҳоротидан кейин ҳам Жамол Қошиқчининг жасади ҳозиргача топилмаган.