Қошиқчининг қаллиғи Трампнинг АҚШга сафар қилиш таклифини қабул қилмади
Жамол Қошиқчининг қаллиғи Хадижа Чингиз деди: АҚШ Қошиқчи қатли масаласида холис муносабатда эмас ва мен АҚШ президентининг Америкага сафар қилишим ҳақидаги таклифини қабул қилмайман.
ИРНА берган хабарга кӯра, Хадижа Чингиз жума куни Хабар Турк телеканалига берган интервьюсида Қошиқчининг ӯлдиришига нисбатан АҚШнинг муносабатига ишонмаслигини такидлаб, Дональд Трампнинг бу иш бӯйича берган баёнотини қарама-қарши ва омма эътиборини ӯзига жалб этишга мӯлжалланган, деди.
Жамол Қошиқчи Саудия Арабистони бош консуллигига 2 октябрь куни ҳужжатларни расмийлаштириш учун қаллиғи билан бирга келган, бироқ консуллик биносидан қайтиб чиқмаган.
Айрим ахборот манбаларининг фикрича Жамол Қошиқчи Арабистоннинг Истамбулдаги бош консуллиги биносида қийнаб ӯлдирилган.
Валиаҳд Муҳаммад бин Салмон бошчилигидаги арабистон давлат мулозимлари бу даҳшатли қотилликни амалга оширишда гумон қилинмоқда.