Ҳар йили АҚШдаги отишмаларда ўн минглаб инсонлар қурбон бўлади
(last modified Sun, 28 Oct 2018 15:46:35 GMT )
октябр 28, 2018 20:46 Asia/Tashkent
  • АҚШдаги отишмалар
    АҚШдаги отишмалар

АҚШ ОАВ-и мамлакат президенти Трампнинг қурол олиб юриш қонунини ислоҳ қилишга қарши чиққанига кўрсатган реакциясида ҳар йили АҚШда турли отишмалар натижасида 35 минг инсонлар қурбон бўлаётганини эслатди.

АҚШда нашр этиладиган "Тайм" газетаси,  АҚШ 325 миллион аҳолига эга мамлакатдир, аммо бу мамлакатда қурол олиб юриш қонунининг мавжудлиги туфайли йилида 35 минг киши ўқ отиш қурбонига айланади деб ёзди.

GVA муассасасининг ҳисоботига кўра,  фақат жорий йил давомида ўқ отар қуролдан фойдаланган ҳолда 47 минг 220 отишма содир этилган ва бу отишмалар жараёнида 11 минг 984 киши ҳалок бўлган.

АҚШда отишмаларнинг ошиб бориши  қурол олиб юриш қонунига қарши чиққан  шахсиятларни ушбу қонунни ислоҳ қилиш зарурлигини талаб этишига сабаб бўлган.

Айтиш жоиздирки  кеча АҚШнинг Пенсилвания штатида юз берган отишмада 14 киши қурбон бўлди. Ушбу мудҳиш ҳодиса ортидан Трамп  рўй берган ҳодисани қурол олиб юриш қонунига ҳеч қандай алоқаси йўқ, зеро ушбу жой махсус қуриқчилар томонидан ҳимоя қилиниши керак деб иддао қилди.

Ёрлиқ