АҚШ ва Канадада Арбаъийн Ҳусейний маросимлари ўтказилди
-
АҚШ ва Канадада Арбаъийн Ҳусейний
АҚШ ва Канаданинг турли шаҳарларида яшайдиган мусулмонлар айниқса Аҳли байт издошларининг кенг қамровли иштирокида Арбаъийн Ҳусейний маросимлари бўлиб ўтди.
Ушбу маросимлар хусусан АҚШнинг Лос -Анжелес ва Нью-йорк шаҳарларида ўзгача шукуҳ билан нишонланди.
Канаданинг минглаб мусулмонлари Торонто шаҳрида ўктазилган Арбаъийн Ҳусейний намойишларида қатнашдилар.
Бундан ташқари Канаданинг Монреал шаҳридаги университетларидан бирида " Жаҳондаги энг буюк тинч учрашуви" унвон остидаги Арбаъийн Ҳусейн маросимнинг фотосуратлари кўргазмаси ўтказилди.
Айтиш жоиздирки жорий милодий йилнинг 30 октябрь ҳижрий -қамарий ҳисоб билан 1440 йилнинг 20 сафар ойи Арбаъийн Ҳусейний маросимига тўғри келади. Ушбу азо маросимларда қатнашиш мақсадида ҳар йили миллионлаб зиёратчилар Карбало шаҳрига келадилар.