Ашраф Ғани: АҚШ томонидан Афғонистондаги урушни хусусийлаштирилишига ижозат бермаймиз
(last modified Mon, 29 Oct 2018 15:02:32 GMT )
октябр 29, 2018 20:02 Asia/Tashkent
  • Блек-ватер ширкати
    Блек-ватер ширкати

Афғонистон президенти бу мамлакатдаги урушни АҚШлик -сионистик Блек-ватер ширкатига топширишга асосланган АҚШ давлатининг янги қарорига қарши чиқди.

Афғонистон президентининг матбуот хизматига кўра, бу мамлакат  президенти Муҳамад Ашраф Ғани  Ҳилманд вилояти қўмондонларини қабул қилганидаЮ,  яна бир бор  Кобул давлати  АҚШлик -сионистик Блек- ватер ширкатига Афғонистон ички ишлари ва урушига аралашишига ижозат бермайдиганини маълум қилди.

У ўз сўзарида  Афғонистон ўз  миллий армиясига эгадир ва террорчи гуруҳларга қарши кураш олиб бормоқда, бинобарин АҚШнинг ушбу лойиҳаси Афғонистонда ҳеч қачон амалга оширилмайди деб қўшимча қилди.

Олдинроқ Xyuman Rayts Votch -Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти  Афғонистонда АҚШлик-сионистик Блек -ватер ширкатининг иштироки ҳамда тинч аҳоли ўртасида қурбонларни  ортиши ҳақида огоҳлантирганди.

 Аммо Блек -ватер ширкати раиси Эрик Перенс  Афғонистон уруши  масъулиятини бу ширкат зиммасига топширишга асосланган лойиҳасига ишора қилиб, Вашинтон давлати ушбу лойиҳани қўллаб қувватлайди, шунингдек бу ширкатнинг 3 минг 600 нафар кучлари Афғонистонга жўнатилади деб айтганди.