октябр 30, 2018 12:32 Asia/Tashkent
  • Афсус! 12 асрга тегишли нодир  ёдгорлик йўқ қилинди

Қорақалпоғистон ўлкаси ўрта асрларга мансуб ноёб ёдгорликдан маҳрум бўлди. Реставрация ниқоби остида 12 асрда қурилган Шамунаби мақбараси мутлақ бузиб ташланиб ўрнига янги бино қурилди, деб хабарқилмоқда Nuz.uz нашри.

Ўзбекистон пойтахти ва йирик шаҳарларидан анча узоқда жойлашган Қорақалпоғистон  тарихий ёдгорликларга жуда бой. Қадимий масжиду, мақабаралар, қалъа ва қўрғонлар.

Ушбу ёдгорликларнинг аксарияти асрлар давомида очиқ осмон остида, ёзда жазирама қуёш ва қишда қаҳратон совуқ ва ёғингарчиликларга дош бериб келган бўлсада, айрим инсонлар шафқатсизлиги олдида ожизлик қилмоқда.

Муҳим маданий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган ёдгорликлар қўпол ва ўзбошимчалик билан  қилинган таъмирлаш ва реставрация оқибатида ўз қийматини йўқотмоқда. Тарихий обидалар бутунлай янги бинога айланмоқда.

Афсуски ана шундай воқеалардан бири 12 асрда қурилган Шамунаби мақбарасида ҳам содир бўлди. Қорақалпоғистонлик тарих фанлари номзоди, профессионал гид Октябр Доспановнинг сўзларига кўра ушбу йил ёзда қадимий ёдгорлик бутунлай йўқ қилинган ва унинг ўрнида янги бино қурилган.

“Бу 12 асрга таалуқли ажойиб мавзолей эди. Археологлар томонидан у 1964 йилда Нукус яқини Миздахан мақбарасини қазиш ишлари вақтида топилган эди. У такрорланмас шаклга эга бўлган бино бўлиб, унинг етти қуббаси ва уларда ўрнатилган етти дарчаси бўлиб, уларнинг барчаси Макка томонига қартилган эди. Мақбаранинг ичидаги қабрлар оссуарийга, кириш дарвозаси эса ўтов эшигига ўхшар эди. Ушбу ёдгорлик тўрт буюк маданият ва тўрт динга  хос бўлган белгиларни ажойиб тарзда ўзида мужассамлашган эди: насронийлик, ислом, буддизм ва зороастризм. Бу авлодлар учун асрлар узра қолдирилган ажойиб фалсафа ва тоқатлилик рамзи эди”, -  дейди Доспанов.

Олдин ушбу мақбарага туристларни олиб келганимда улар қойил қолиб таҳсинлар айтар эди. Энди бўлса унинг ўрнида оддий янги қурилган ғишт бино турибди холос. Унда ҳеч қандай тарих ҳам, сиру-асрор ва афсона ҳам йўқ. Энди ҳамкасабаларим бу ерга сайёҳларни олиб келишга уялади.

Ачинарлиси шундаки, биз ўнг қўлимиз билан катта-катта дам олиш масканлари ва меҳмонхоналар қуриб, визаларни бекор қилиб туристларни жалб этишга ҳаракат қилаётган бир вақтда, чап қўлимиз билан, реставрация ниқоби остида, тарихий ёдгорликларни ер билан яксон қилмоқдамиз. Худо кўрсатмасин ушбу қўл эртага Регистон, Арк ёки Тупроқ-Қалъага етиб борсачи ?--дея афсусланади тарихчи олим.

 

Ёрлиқ