АҚШ араб коалициясини Яманга авиазарбалар беришни тўхтатишга чақирди
Рейтерз ахборот агентлиги берган хабарга кӯра, урушдан 44 ой ӯтгач, АҚШ Саудия Арабистони бошчилигидаги коалицияни Яманнинг барча аҳоли пунктларига авиазарбалар беришни тўхтатишга чақирди. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Майк Помпео айтиб ўтди.
“Душманона ҳаракатларни тўхтатиш вақти келди. Оли Сауд ва шунингдек Яман гуруҳлари жангга хотима бериш мақсадида музокара қилишлари лозим. Мос ҳолда, Яманнинг барча аҳоли пунктларида коалициянинг зарбалари ҳам тўхтатилиши лозим”, деб айтган Помпео.
АҚШ давлат котиби Ямандаги ихтилофга чек қўйиш ва қуролсизлантирилган ҳудуд ташкил этиш мақсадида Яман бўйича музокаралар ўтказишга чақирди.
Америка Мудофаа вазири генерал Джеймс Маттис ҳам келгуси 30 кун давомида яманликларнинг тинчликка эришиш мақсадидаги музокаралари бошланиши лозим - деди.
Эслатиб ӯтамиз: Яманда ҳукумат ва ҳусийлар ўртасидаги ихтилоф 2014 йилдан бери Америка ҳимояси остида давом этиб келмоқда.