октябр 31, 2018 12:09 Asia/Tashkent
  • Покистон телевиденияларида ҳинд фильмларини  намойиш этиш ман қилинди

Покистон Олий суди Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган фильмлар намойишини тақиқлади.

ИРНАнинг маълум қилишича, Ҳиндистон ва Покистон ўртасида сиёсий ва чегара бўйича ихтилофлар шиддат олганидан кейин мазкур мамлакатлар ўртасидаги маданий алоқалар ҳам  салбий таъсир остида қолган.

Покистон ҳукумати мамлакат  телеканаллари  ва радио дастурлари орқали Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган фильмлар, мусиқа ва  бошқа маданий маҳсулотлардан фойдаланишни ман этди.

Ҳолбуки, Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган фильмлар, сериаллар, мусиқа ва қўшиқлар Покистонда кўплаб тарафдорларга эга.

Кашмир минтақасига доир ихтилофлар Покистон ва Ҳиндистон ўртасидаги низоларни кескинлаштирган.

Ёрлиқ