Россия шимолида портлаш юз берди
октябр 31, 2018 16:19 Asia/Tashkent
Архангелсдаги ФСБ қароргоҳи яқинида портлаш юзага келган.
Раша тудей телеканалининг хабарига кўра, ушбу портлаш чоршанба тонгида юз берган. Натижада бир киши ҳалок бўлиб, бир шахс тан жароҳати олган.
Берилган маълумотларга кўра, Архангелсдаги ФСБ қароргоҳи яқинида портлаш юазага келган жойда турган шахс ҳалок бўлган. У Россиянинг хавфсизлик кучлари ходимларидан бўлган.
Россия масъуллари ҳозиргача ушбу портлаш сабабини шарҳ беришмаган.