Тошкентда болалар учун «Fun City» кўнгилочар маскани очилмоқда
https://parstoday.ir/uz/news/world-i39367-Тошкентда_болалар_учун_fun_city_кўнгилочар_маскани_очилмоқда
3 ноябрь куни «MEGA PLANET» савдо кўнгилочар марказининг 4-қаватида болалар учун «Fun City» кўнгилочар маскани очилмоқда.
(last modified 2018-11-03T08:55:00+00:00 )
ноябр 03, 2018 13:52 Asia/Tashkent
  • Тошкентда болалар учун «Fun City» кўнгилочар маскани очилмоқда

3 ноябрь куни «MEGA PLANET» савдо кўнгилочар марказининг 4-қаватида болалар учун «Fun City» кўнгилочар маскани очилмоқда.

Очилиш кунида кўнгилочар марказнинг жажжи меҳмонларини мисли кўрилмаган ютуқли ўйинлар, танловлар, шунингдек, эртак қаҳрамонларнинг аниматорлари иштирокидаги байрамона дастурлар қарши олади.

«Fun City»да спорт ўйинлари, столли ва интерактив ўйинларни ўйнаш мумкин, шунингдек, лабиринт, батут ва тоғчалардан иборат мўъжаз ўйинлар оламини томоша қилиш мумкин.

Болалар кўнгилочар маркази жажжи меҳмонларни замонавий қояли маскан ва 5D кинотеатр билан хушнуд этади.