Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти бош котиби ўз лавозимидан бушатилди.
(last modified Sat, 03 Nov 2018 15:03:12 GMT )
ноябр 03, 2018 20:03 Asia/Tashkent
  • Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти бош котиби ўз лавозимидан бушатилди.

Юрий Хачатуров коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотининг бош котиблиги лавозимидан бушатилди.

Тренд ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, 2008 йилда Арманистонда ўтказилган президентлик сайловларидан кейин юз берган ўзгаришларда Юрий Хачатуровнинг уйнаган ролига тегишли Арманистон махсус тергов қумитасининг берган ҳисоботига биноан коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотининг кенгаши уни ўз лавозимидан четлантирди. 

Коллектив хавфсизлик шартномаси кенгаши томонидан қабул қилинган қарорга биноан бош котибнинг ўринбосари Валерий Семиряков вақтинча ушбу вазифани ўз зиммасига олади. Милодий 2008 йил феврал ойида ўтказилган президентлик сайловларидан кейин вужудга келган тўқнашув оқибатида Арманистоннинг саккиз нафар фуқароси ҳамда ушбу мамлакат полиция кучлари ўртасидан икки нафар шахс ҳалок бўлишди. Арманистон махсус тергов қумитаси бу мамлакат жиноят кодексига асосан Хачатуров Арманистон тартиб интизом қонунини бузишда айбланмоқда,-деб эълон қилди.