Лукашенко самолётини сотадиган бӯлди
(last modified Tue, 06 Nov 2018 07:10:33 GMT )
ноябр 06, 2018 12:10 Asia/Tashkent
  • Лукашенко самолётини сотадиган бӯлди

Самолётнинг бошланғич нархи 2 миллион доллардан кўпроқни ташкил қилади.

 Беларусь президенти Александр Лукашенко бир вақтлар учган Ту-154М самолёти сотувга қўйилди, деб хабар  қилди РИА Новости.

Хабарда айтилишича, самолётнинг бошланғич нархи 2 миллион доллардан кўпроқни ташкил қилади.Савдоларда ушбу суммадан 10 фоиз бўнак киритадиган исталган ташкилот ёки шахс иштирок эта олади.1995 йилда ишлаб чиқарилган EW-85815 борт рақамига эга самолёт учун савдолар Минск аэропортида 5 декабрда бошланиши режалаштирилган эди.

“Белавиа” авиакомпаниясида самолёт давлат раҳбари томонидан қўллангани ҳақидаги маълумотни тасдиқлаш ёки рад этишга ҳақли эмасликлари айтилган.

“Биз савдога қўйилган самолётнинг кўрсаткичлари ҳақидаги маълумотни бера оламиз”, - деб таъкидлади авиакомпания вакили.

Лукашенко самолёти ҳақидаги маълумот унинг Хитойга 2016 йилдаги сафари вақтида пайдо бўлган.

Президентга тегишли Ту-154М Новосибирскда қўниб ўтган ва айнан шу ерда қайд қилинган.

 

Ёрлиқ