Жамол Қошиқчининг ўлими олдидан айтган сўзлари маълум бўлди
(last modified Sun, 11 Nov 2018 13:08:55 GMT )
ноябр 11, 2018 18:08 Asia/Tashkent
  • Жамол Қошиқчининг ўлими олдидан айтган сўзлари маълум бўлди
    Жамол Қошиқчининг ўлими олдидан айтган сўзлари маълум бўлди

Туркияда чоп этиладиган "Сабоҳ" рўзномасининг тадқиқот бўлими бошлиғи, арабистонлик танқидчи журналист Жамол Қошиқчининг ўлими олдидаги сўнги лаҳзалар ҳақидаги тафсилотларни фош этди

Жамол Қошиқчи ўлиши олдидан "бўғилиб қолияпман" деган сўзларни такрорлаган. 

Туркиядаги Сабоҳ рўзномасининг тадқиқот бўлими бошлиғи Назиф Кермон Қатарнинг ал-Жазира ахборот тармоғи билан ўтказган суҳбатида шундай айтдики, Туркия расмийларининг қўлида мавжуд бўлган овозли файллар, Жамол Қошиқчининг ўлдирилиши арафасидаги ҳолатни ифода этиб, намоён этади. 

Ушбу қайд этилган овозли ёзувларга биноан, саудиялик жамоа Қошиқчининг бошига қоп кийгизиб бўғишган. 

Назиф Кермоннинг қўшимча қилишича, Жамол Қошиқчининг ўлими етти дақиқа давомида нафас бўғилиши натижасида рўй берган. Унинг сўнги сўзлари нафас ололмаяпман, бўғилиб қолияпман, бўғилишдан қўрқияпман деган сўзлар бўлган. 

Туркиянинг Хабар-7 ахборот тармоғи сайти ҳам бундан бир неча кун олдин Истанбул прокуратурасидан хабардор бўлган бир расмийга таяниб, Жамол Қошиқчи ўлдирилганидан кейин, унинг жасади кислота билан йўқ қилинган деб маълум қилган эди.     

Ёрлиқ